“САЙЁҲ” номли мултипликацион фильмлар туркуми яратилмоқда

Сана: 15.03.2019 1541

“САЙЁҲ” номли мултипликацион фильмлар туркуми яратилмоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши томонидан муаллиф Исмоил Шомуродовнинг “САЙЁҲ” номли кўп қисмли мультфильм сценарийси маъқулланди.
Мазкур мултфильм сценарийси 2018 йилдан ишлаб чиқилган ва кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлган “Авто саргузаштлар” мультфильми жамоасига тегишли.
“САЙЁҲ” анимацион фильми кўп қисмли мультсериал бўлиб, режага мувофиқ ушбу мультфильмнинг 3 та қисми 2019 йилда ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ва ҳар қандай ёшдаги томошабинлар кўриши мумкин бўлади.
Ушбу мультфильмда чет давлатдан Ўзбекистонга сайёҳ бўлиб келган меҳмон Ўзбекистоннинг сўлим қишлоқларидан бирида ўзбек йигит билан тасодифий учрашув натижасида танишиб, дўстлашиб қолади. Мултфильмнинг ҳар бир қисмида иккала дўст ажойиб саргузаштларни бошидан кечиради. Сайёҳ бизнинг миллий маҳсулотларимиз ва одатларимизга тушунмай қизиқарли воқеларга дуч келади. Қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари, уларнинг ҳар бир саргузаштлари миллий урф-одатларимизни очиб берган ва қайсидир маънода ҳам тарғиб қилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol