Шаҳзода Ла Лиганинг Ўзбекистондаги элчисига айланди

Сана: 29.10.2018 4005 қайноқ

Шаҳзода Ла Лиганинг Ўзбекистондаги элчисига айланди

28 октябрь куни Профессионал Футбол Лигаси ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда юртимизда илк бора "Оммавий Эл Класико" томошаси бўлиб ўтди. Томошадан олдин Эль-Класикога бағишланган катта байрам бўлиб ўтказилди. Шоу дастурнинг бошланишида юртимизга меҳмон бўлиб келган Ла Лига элчиси Луис Гарсия академия ўқувчилари учун маҳорат дарсини ўтиб берди. Тадбир доирасида Профессионал Футбол Лигаси Ла лиганинг Ўзбекистондаги элчисини тайинлади. Унга кўра элчи қилиб, мафтункор Шаҳзода эълон қилинди ва Ла Лига элчиси Луис Гарсия томонидан махсус сертификат топширилди. Сўнгра томошабинлар Ла Лиганинг Ўзбекистондаги элчиси хонанда Шаҳзода иштирокидаги концерт дастуридан баҳраманд бўлдилар.

Шаҳзода Ла Лиганинг Ўзбекистондаги элчисига айланди

Ундан кейин муҳлислар яқин ўтмиш ўзбек футболчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокидаги футболга гувоҳ бўлдилар. Учрашув шунга яраша жанговар ҳисобда якунланди - 8:8. Уларга соврин тариқасида Ла Лиганинг янги кубоги вақтинчаликка топширилди. Сўнгра улар кечанинг кульминацион нуқтаси бўлган Испания грандлари “Барселона” ва “Реал Мадрид” клублари ўртасидаги Эль-Класикони катта экранда томоша қилишди.

Шаҳзода Ла Лиганинг Ўзбекистондаги элчисига айланди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol