Мумбай кўчаларида адашиб қолган Отабек
Сана: 26.04.2017
3892
Аввал айтиб ўтганимиздек, хонанда Отабек Муталхўжаев янги таронасига клип суратга олиш мақсадида Ҳиндистонга жўнаб кетди. Съёмка жараёнларида Мумбай шаҳри манзараларига махлиё бўлиб қолган Отабек суратга олиш майдонидан узоқлашиб, бегона шаҳарда адашиб қолди.
Ана энди унинг сарсон бўлганини кўрсангиз эди! Тилни билмайди, хеч кимни танимайди! Ярим кун Мумбайда роса тентираб юрди-да. Ха, Бомбей-Мумбай ҳақида қўшиқ айтиш ўз йўлига, бироқ бу шаҳарларда адашиб қолишнинг ўзимас экан! Охир -оқибат клип режиссёри, Болливудда таҳсил олаётган ёш ўзбек ижодкори, "Пролог" қисқа метражли фильмлар фестивали совриндори Хусан Алиевнинг саъи ҳаракатлари билан Отабек топилди. Суратга олиш жараёнлари эса давом этмоқда.