Ойбек Нигоранинг нимасидан ҳавотирда...
Таниқли санъаткорлар мухлислари эътиборини ушлаб туриш учун бир зум ҳам ижоддан тўхтамай, турли мавзулардаги қўшиқлар яратиши, уларга видеоклиплар суратга олдириши, бир сўз билан айтганда, ижоддан тўхтамаслиги лозим.Айни кунда йигит ва қиз жуфтлигидаги гуруҳлар сони ҳам ортиб бормоқда, аммо Ойбек ва Нигора жуфтлиги самарали ижоди ва ўзига хос қўшиқлари билан ажралиб туради.
Айни кунда янги “Ҳавотирдаман” номли композиция учун видеоклип суратга олиш ишлари билан банд бўлган гуруҳ аъзолари билан боғланганимизда иш жараёни қизғин кечаётгани ва тез кунда видеоклип тайёр ҳолга келтирилиб, сайтимиз орқали премьера этиш истагида эканликларини билдиришди.
Мазкур клип учун анча вақт бош роль ижрочилари изланганини ҳисобга олсак, видеоклип қизиқарли сюжетли бўлиши кутилмоқда. Айтиб ўтишимиз лозим, клипнинг сценарий муаллифи Жамшид Ҳожиниёзов, оператор ва режиссёр Санжар Хожиев. Таронанинг сўзини гуруҳ аъзоси Ойбек Алимов ёзган, мусиқасини Шерзод Мардиев басталаган,аранжировка ишларини Жамшид Жавҳаназаров амалга оширган.
Клипда актёрлар Шерзод Бин ҳамда Зиёда Худойқуловалар иштирок этишган. Айни дамда суратга олиш жараёнларидан фотоларни эътиборингизга тақдим этамиз, тез кунда эса видео премьерасини ўтказиб юборманг.