Улуғбек Раҳматуллаев яна бир янги қўшиқ ёзди
Сана: 14.10.2018
4174
қайноқ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ноябрь ойида бўлиб ўтадиган "Юрак" номли концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. У кутилаётган концертда бир нечта янги қўшиқ премьера сифатида ижро қилишни мақсад қилган. Шу сабабли у, кун-у тун овоз ёзиш студиясида янги ижод намуналарини яратиш билан банд. Куни кеча хонанда "Шукур" номли қўшиқни ёзиб тугаллагани ҳақида маълум қилди. Шунингдек, бир неча йиллар аввал куйлаган, халқимиз севган қўшиқларидан бирини янгича талқинда куйлади. Бу қайси тарона экани концерт дастурида билиб оласиз.
Эслатиб ўтамиз, хонанда яқинда "Дилам" клипини тақдим қилган#эди. Шу кунларда эса "Бемеҳргинам" видеоклипини премьера қилиниши кутилмоқда.