Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Сана: 29.09.2021
1323
қайноқ
28 сентябрь куни Алишер Навоий номидаги Кино саройида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди. Унда таниқли юлдузлар, хорижий делегациялар меҳмонлари, ОАВ вакиллари ҳамда киноихлосмандлари иштирок этишди. Тадбир аввалида анъанага мувофиқ машҳурлар учун «қизил йўлак» ташкил этилди. Маросим давомида кинофестиваль байроғи юқорига кўтарилиб, «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали очиқ деб эълон қилинди. Шунингдек, таниқли меҳмонлар Филипп Киркоров ва Сердар Ортач томонидан қўшиқлар ижро қилинди. Миллий куй ва рақсларга ҳам бой ўтган очилиш маросими барчада илиқ таассурот қолдирди. Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.