Элёрбек кетма-кет янги тароналар ёзиш билан банд

Сана: 07.07.2014 4964

Шу кунларда барча радиоситанцияларда жаранг сочаётган “Нега нега?” таронаси орқали тингловчиларга таниш бўлиб бораётган Элёрбек навбатдаги қўшиқларни ёзишга киришди. 

Айни пайтда мазкур таронага ишланган видеоклип ҳам мухлислар эътиборига тушмоқда. Бундан руҳланган Элёрбек янгича йўналишда янги тароналар яратишга киришиб кетди. Шу кунларда унинг 2 та қўшиғи ёзиб тугатилиши режалаштирилган. 

Элёрбек кетма-кет янги тароналар ёзиш билан банд

Ҳар иккаласи ҳам муҳаббат мавзусига оид бўлган қўшиқларнинг мусиқасини айнан Элёрбекнинг ўзи басталаган. Вокал тарафдан имкониятлари ва малакаси юқори бўлган ёш хонанданинг 2 та қўшиғи тез кунларда тайёр бўлиб, биринчилардан фақатгина “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера қилинади.

Бундан ташқари, мазкур 2 та таронадан бирига мухлислар танловига кўра видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol