“Ўзбек қизи” ишчи номи билан тасвирга олинаётган фильмнинг съёмка ишлари якунланди
Ўзбекистон ва Беларусь киноижодкорлари ҳамкорлигида “Ўзбек қизи” бадиий фильмини тасвирга олиш ишлари ниҳоясига етди. Айни кунларда мазкур фильмни монтаж ишлари бошлаб юборилган.
“Сinema of Сentral Аsia” киностудияси томонидан Акбар Бектурдиев режиссёрлигида яратилган ушбу фильм ўзбек снайпер қизининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ва жанг майдонларида кечган тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Ўзбек қизи” фильмида ролларни актёрлар Айсанем Юсупова, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов, Олег Тактаров, Сергей Лапаницин, Милана Иванова ва бошқалар ижро этган.
Постановкачи операторлар Ҳусан Алижонов ва Максим Куровский, постановкачи рассомлар Акмал Саидов, Виталий Григорьевич, либослар бўйича рассом Наталья Одинцова, грим устаси Алёна Астапич, Галина Иванова, каскадёр Роман Королев, постановкачи режиссёр Акбар Бектурдиев, продюсер Феруза Бектурдиева, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати