Ёқуббек Қудратовдан узоқ кутилган клип премьераси

Сана: 14.11.2014 3681

Истеъдодли хонанда Ёқуббек Қудратов муҳлислари учун яна бир туҳфа тайёрлаётгани ҳақида ҳабар бергандик. Ҳонанда кўпчилик муҳлисларнинг қалбидан ўрин эгаллаган “Капалаклар” таронаси учун видеоклип суратга олдирди. 

 

Мазкур клипни суратга олиш учун Ёқуббек Қудратов клипмейкер Дилмурод Агзамовга мурожаат қилди.

 

Суратга олиш ишлари 2 кун давом этиб унда маҳоратли актёр Умид Искандаров ва бугунги кунда актёрлик борасида ҳам ўзини синаб кўраётган, аслида клипмейкер бўлган Санжар Маткаримовни ҳам учратишимиз мумкин.

 

Ва ниҳоят ҳонанданинг “Капалаклар” таронасига ишланган видеоклипи тайёр бўлди ва биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol