“POPCORN” журналининг 6-сони сизга бир олам завқ бағишлайди

Сана: 05.07.2014 4957 қайноқ

Яхши биласизки, сайтимиз билан бир номдаги "POPCORN" журнали ҳар ой чоп этиб келинади. Журналнинг Навбатдаги 6-сони ҳам чоп этилди.

Эндиликда сиз журналнинг 6-сонини бемалол қўлга киритиш имкониятига эга бўласиз. Журналдаги ранг-баранг саҳифалар, сифатли суратлар ва эксклюзив интервьюлар сиз учун махсус тайёрланган.

Хусусан, яқиндагина оналик бахтига мушарраф бўлган Райхон билан ўтказилган суҳбат орқали унинг шахсий оламига саёҳат қилишингиз мумкин. Оналик Райхонни қай даражада ўзгартира олди? У эгизакларига алла айтадими? Шу ва шу каби бир қатор мухлисларни қизиқтирувчи саволларга жавоблар айнан "POPCORN" журналининг 6-сонида.

“Ҳамма уйда” саҳифаси орқали эса Ражабийлар хонадонига саёҳат уюштиришингиз мумкин.

Мафтункор хонандамиз Шаҳзоданинг концертига ташриф буюра олмаган мухлислар учун ҳам махсус саҳифа ажратилган. 7 кунлик шоу-концертдан олинган эксклюзив репортаждан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Шунингдек, Жасур Умировнинг концерт дастури ҳақида Ёдгор Мирзажоновнинг фикрлари ҳам журналда баён этилган.

Доимгидек, бу сафар ҳам махсус тайёрланган комикс сизга яхши кайфият баҳш этади. Муниса Ризаева Сардор Раҳимхоннинг қай даражада мухлиси эканлигини билишни истасангиз, "POPCORN" журналининг 6-сонини қўлга киритинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol