Улуғбек Раҳматуллаевнинг илк инглиз тилида куйланган таронаси премьераси

Сана: 01.07.2014 4164 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаев ёшлигидаги орзуларидан бирига эришди. Хонандаликни ният қилган Улуғбек Раҳматуллаев ўзбек тилидан ташқари бошқа чет тилларида қўшиқ куйлашни дилида сақлаб келганлигини маълум қилди. 

Улуғбек Раҳматуллаев томонидан куйланган ва хит даражасига кўтарилган "I love you" таронаси кўплаб мухлисларнинг дилидан жой олган.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг илк инглиз тилида куйланган таронаси премьераси

Улуғбек Раҳматуллаев романтик руҳда тайёрланган таронани бутунлай инглиз тилида қайта куйлади. Қўшиқнинг ўзбек тилидаги талқинида сўзини Алишер Таир қоғозга туширган бўлса, Феруз матнни инглиз тилига таржима қилган. 

Янгича оҳангда янграган таронанинг аранжировкасини Жасур Бадалбоев тайёрлади. Инглиз тилидаги тарона "Ўзбегим Таронаси" радиосининг русийзабон эфирида премьера қилинди. Янгича йўналишда янграган тарона тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. 

Улуғбек Раҳматуллаев кейинчалик инглиз, рус тилларидан ташқари яна бошқа чет тилларида ҳам куйлашни мақсад қилган.

 Улуғбек Раҳматуллаевнинг илк инглиз тилида куйланган таронаси премьераси

Араб тили мутаҳассислиги бўйича Шарқшунослик олийгоҳини битирган Улуғбек Раҳматуллаев араб тилида ҳам куйлашни режалаштирмоқда. Илк премьера доимгидек фақат "Ўзбегим Таронаси" радиоси ва сайтимизда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol