Беҳруз Тоҳировдан ваъда қилинган видеопремьера
Сана: 27.04.2018
3827
Истеъдодли хонанда Беҳруз Тоҳиров янги қўшиқ ва клип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун мазкур ижод маҳсули халқимизга тақдим қилинди. Қўшиқ "Келинг дема" деб номланган. Илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Хонанда тарона билан бирга видеоклипини ҳам намойиш қилди. Клип сюжет жанрида. Унда хонанда билан бирга Дилшод Каттабеков ва Ситора Ҳамроқулова бош ролларни ижро қилишган. Клип режиссёри Дилшод Мирзамуродов. Қўшиқ муаллифи Ҳамдам Собиров.