Сардор Раҳимхондан шов-шувли премьера: “Маликам энди қара”
Instagram оламида 10 кундан зиёд вақт мобайнида барчани ўйлантираётган саволларга жавоб топилди.
27-июнь, яъни ОАВ ҳодимлари кунида “Ўзбегим Таронаси” радиосида Сардор Раҳимхоннинг “Маликам энди қара” қўшиғининг премьераси ўтказилди.
Ижтимоий тармоқлардаги оммавий реклама давомида кўпчилик буни янги тарона эмас, балки маълум бир маҳсулот деб ўйлашди. Сардор Раҳимхон эса буни қандайдир буюм эмас, янги ижод намунаси эканлигини ФМ 101.00 тўлқини орқали эксклюзив равишда маълум қилди ва шу куни ушбу қўшиқ илк марта тингловчилар учун тақдим этилди.
Қўшиқ мусиқаси ва йўналиши Сардор Раҳимхоннинг бошқа тароналаридан фарқ қилади. Шу сабаб ҳам тингловчилар қўшиқни юқори кайфият билан қарши олишди. Қўшиқ премьераси учун “Ўзбегим Таронаси” радиосига ташриф буюрган Сардор Раҳимхон тўғридан-тўғри эфир орқали барча журналистларни байрам билан табриклаш имкониятига эга бўлди. Шу тариқа омадли ўтган қўшиқ премьераси хит даражасига кўтарилишига тилакдошмиз.