Popcorn ёрқин лаҳзаларга ошно этади!
Popcorn.uz сайтининг мухлислари ва шоу-бизнес олами юлдузларига бефарқ бўлмаганлар учун ажойиб янгилик! “Ўзбегим Таронаси” радиостанцияси муассислигида янги йилда янги журнал эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
“Popcorn” журнали мусиқа ва кино оламидаги энг сўнгги қизиқарли, шов-шувли ва муҳим хабарлар билан таништириб боради. Рангли ва сайқал қоғоздаги кўнгилочар журналнинг асл маъноси-ю мазмунини уни варақлаб кўрганингиздан кейин ҳис қиласиз. Умид қиламизки, ижодкорлар меҳнати сизни бефарқ қолдирмайди. Ажойиб ва бетакрор суратлар ҳам ушбу журналдан жой олган. Энг асосийси, нашр барча учун бирдек ёқади деб ишонамиз. Ҳа айтгандай, журналда ўзбек шоу-бизнеси асосий ўринни эгалласа-да, жаҳон юлдузларининг ижодий фаолияти ҳақидаги янгиликлар ва шахсий ҳаётлари билан боғлиқ кутилмаган фактлар сизни қизиқтириши аниқ. 2014-йил, яъни от мучали йилининг башоратларини билишни истасангиз, “Popcorn” журналини албатта қўлга киритинг. Психологияга қизиқувчилар учун ҳам алоҳида саҳифа мавжуд. Умуман олганда, бугунги кунда шоу-бизнесимизнинг энг оммабоп журналлар қаторига киришига умид билдирамиз. Комикс саҳифаси кайфиятингизни кўтаришга хизмат қилади. Мазкур журнални сиз пайшанба кунидан бошлаб шаҳримиз матбуот киоскаларидан қўлга киритишингиз мумкин.
"POPCORN" журнали билан энг гўзал ҳароратни биз билан ҳис этинг!