“Лафзи ҳалоллар” фильмининг премьера куни маълум бўлди
Аввал хабар берганимиздек, режиссёр Шуҳрат Нуралиев “Лафзи ҳалоллар” номли картина устида иш олиб бораётган эди. Мазкур фильмнининг премьера куни маълум бўлди. 15-апрелдан катта экранларда намойиш этилиши режалаштирилган кино асар томошабинларга манзур келиши кутилмоқда.
“Кинонинг ғояси шундан иборатки, қадимдан сўзининг устидан чиқиш жудаям муқаддас ҳисобланган бўлганю Айниқса ўзбек халқида “лафзсиз бўлиб қолмагин” дейишади. Ҳозирги кунда бу сўзга эътибор бермайдиганлар кўп учрайди. Шу сабабли биз фильм орқали мана шу сўзга урғу беришга ҳаракат қилдик. Ғоя аслида Масрур Усмоновнинг “Лафз” ҳақидаги қзўшиғини эшитганимиздан сўнг пайдо бўлди. Аввлига клип олмоқчи эдик. Бироқ клип жуда кичик, кўп ҳолатларни томошабинларга етказиб беролмаслигимизни тушундик ва Масруржон билан келишиб, лафз сўзига кенгроқ тўхталишга қарор қилдик. Дўстларга, ёрга хиёнат қилмаслик, бу дунёда ҳар бир нарсани пул, мансаб, бойлик билан ўлчамаслик, инсонийлик, ҳалоллик инсон ҳаётида биринчи ўринда эканини ёритиб беришга ҳаракат қилдик. Фильмда бош ролни хонанда Масрур Усмонов яратди. Бу ижодкор ўзини актёрлик соҳасида ҳам синаб кўрмоқда ва буни уддасидан чиқиш учун астойдил ишлади. Буни албатта томошабинлар фильмни кўриб, ўзлари баҳо беришади. Қолаверса, забардаст актёрлармиздан Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Азиза Бегматова, Лола Элтоева, Мирзабек Ҳолметов, Ҳамид Тошпўлатов билан бирга ёш ижодкорларни ҳам жалб қилганмиз. Жумладан Шодиёра Омонова, Мафтуна Сейтхалилова. Операторимиз Жонрид Сагдиев”- дейди фильм режиссёри Шуҳрат Нуралиев.
Маълумки, картина учун Масрур Усмоновнинг "Лафзи ҳалоллар" таронаси саундтрек қилиб олинган. Марҳамат ушбу саундтрекни томоша қилинг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.
Демак, фильм премьерасини кутинг ва биздан асло йироқлашманг.