Канн халқаро фестивали доирасида ташкил этилган миллий павильонда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда

Сана: 14.05.2018 3346

Канн халқаро фестивали доирасида ташкил этилган миллий павильонда ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Кинематографияни ривожлантириш маркази ташаббуси билан Канн халқаро фестивали доирасида ташкил этилган миллий павильонда хорижий мамлакатлар ва компаниялар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Жумладан, фестивалнинг тўртинчи кунида Италия фильм комиссияси вакиллари, ҳиндистонлик дистрибьютерлар, Хитой делегацияси, Жанубий Кореяда ташкил этиладиган халқаро фестиваль дирекцияси, Қозоғистон делегацияси аъзолари билан музокаралар олиб борилди.
Куннинг энг муҳим воқеаси сифатида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “Пролог” халқаро кинофестивали ҳамда Қозоғистонда ташкил этиладиган “Евроосиё” халқаро фестивали ўртасида ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилишини айтиш мумкин.
Ўзбекистон делегациясининг тавсиясига биноан ўзбек режиссёри Ёлқин Тўйчиев “Евроосиё” кинофестивалида, Қозоғистон делегациясининг тавсиясига кўра қозоғистон халқ артисти Асанали Бешимов “Пролог” фестивалида ҳакамлар ҳайъатидан ўрин олишади.
Ўзбекистон делегацияси вакиллари павильонга ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистон фильм комиссияси, “Пролог” халқаро кинофестивали ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ташкил этилган Республика кинопрокат маркази фаолияти ҳақида ахборот бериб, хорижлик ҳамкасблар билан тажриба алмашишмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol