Отабек Муталхўжаев ўзгача мавзудаги қўшиқни тақдим этиш арафасида.

Сана: 06.09.2014 3634

“Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг янги қўшиғи “Онажонимни йиғлатманг” деб номланади. Севги-муҳаббат, дўстлик ва турли муносабатлар тараннум этилган қўшиқлардан бироз фарқли равишда тарона яратишни истаган хонанда бугунги кунда чет элда маълум сабаблар билан, таълим олиш ёки меҳнат қилиш билан сафарда бўлган ҳамюртларимизга атаб қўшиқ тайёрлади.

 

- Фарзанди узоқда бўлган оналар ўзини яккаланиб қолгандек ҳис этиб, соғинчдан кўзига ёш олиши табий ҳол. Буни фарзандлари ҳис этса-да,олисда бўлганликлари боис  доим ҳам онасининг ҳолидан хабар ололмасликлари мумкин. Ана шундай мавзуда қўшиқ яратишни ният қилдим ва мусиқаси борасида ўз ғояларимни Жамолхон исмли ёш бастакорга таклиф этдим. Мусиқа басталангач эса унга сўзларини ёзиш лозим эди. Менга бир ёш шоирнинг шеърлари маъқул келганди ва мен тайёр мусиқани у кишига Қашқадарёга юборишимга тўғри келди. Орадан кўп ўтмай сўзлари ёзилгач қўшиқни ёздик ва уни Алишер Арипов оранжировка қилдилар. 

Яқин кунларда Отабек Муталхўжаевнинг янги қўшиғи “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера бўлади. Ўтказиб юбормайсиз деган умиддамиз.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol