Халқаро танловлар ғолиби Бегзод Баҳромовнинг премьераси

Сана: 28.01.2014 5273

Ёш истеъдодларнинг тинмай ижод қилаётганини кўрсак бошимиз осмонга етади. Уларнинг қўлга киритаётган ютуқларидан эса икки карра шодликка тўламиз. Ана шундай зафарларга эришаётган халқаро танловлар ғолиби, ёш, умидли хонанда Бегзод Баҳромов янги қўшиғини тингловчиларга тақдим этишга бел боғлаган.  

 

 Матни Нодир Азимов қаламига мансуб, мусиқаси Иқбол Муҳаммаджонов томонидан битилган “Севсанг агарда” номли қўшиқнинг премьераси 28 январь куни”Ўзбегим таронаси” радиосида.  Биринчилардан бўлиб тинглаб, биринчилардан бўлиб баҳо бериш ёдингиздан кўтарилмасин.  Дарвоқе, ушбу қўшиққа клип ҳам суратга туширилди.  Адиз Ражабов ҳамда Наргиза Салмоновалар роль ижро этган мазкур видеоклип тез кунда сайтимиз орқали томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.  Режиссёр Музаффар Эркинов ушбу клипда ёш умр йўлдошларнинг ўртасида пайдо бўлган қора булутларни тасвирга туширган. Қизиқ бу булутлар тезда бартараф бўлармикан ёки  аксинча, дўл ёғдирармикан? Айтишларича одатдагидан кўра бошқачароқ воқеалар рўй бераркан. Сиз ҳам қизиқиб қолган бўлсангиз Бегзод Баҳромовнинг “Севсанг агарда” номли қўшиғига ишланган клипнинг премъерасини яқин кунларда сайтимизда томоша қилинг.

 

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol