“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Сана: 18.04.2018 4714

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг 25 январь куни Республикада илк маротаба “Зувола” асил қўшиқлар миллий танлови эълон қилинган эди. Танлов учун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ижод қилиб келаётган жуда кўплаб хонандалар, ижодкорлар турли жанр ва йўналишда янги қўшиқлар йўллашган. Жумладан, 2018 йилнинг 27 январидан 15 февралига қадар танловда иштирок этиш учун кўрсатилган манзилга 2500 га яқин қўшиқлар тақдим этилди. Мазкур танлов юзасидан шу кунга қадар бир неча маротаба ҳакамлар ҳайъати йиғилишлари ташкил этилди ва бунда шоирлар, бастакорлар ҳамда профессионал хонандалар томонидан танловга юборилган қўшиқларнинг матни, мусиқаси ҳамда хонандаларнинг ижро маҳоратига катта эътибор қаратилди. Натижада юборилган қўшиқлар орасидан танловда қатнашишга арзийдиганлари саралаб олинди. 17 апрель куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг катта залида “Зувола” асил қўшиқлар миллий танловининг дастлабки ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тақдирлаш маросимини Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков очиб берди ҳамда жорий йилнинг 25 январь санасидан то танлов якунланиши назарда тутилган 15 февралга қадар келиб тушган 2500 та қўшиқлар орасидан кучли йигирматалик учун фақатгина тўртта қўшиқ танлаб олинганлиги ва нисбатан яхши дея эътироф этилган 15 та қўшиқ эса танловнинг рағбатлантирувчи мукофотлари учун мўлжалланган 30 та қўшиқлари сафига киритилганини таъкидлаб ўтди. Савияси паст қўшиқларни танқидга олди. Қатнашчиларнинг жуда кўпчилиги ёшлар эканлигини алоҳида таъкидлади ва барча иштирокчилар ижодига ижодий баркамоллик тилади. Танловга келиб тушган қўшиқлар ичидан энг саралари деб топилган қўшиқлар муаллифларига диплом ва пул мукофотлари топширилди.

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Зуволаси пишиқ деб топилган Мамадалиева Азиза ва Абдураҳмонова Юлдузларнинг “Майда-майда” қўшиғи учун диплом, пул мукофотидан ташқари телевидение ва радиода ўз ижод намуналарини тақдим этиши учун бир йиллик бепул лицензия “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг директори Одилбек Абдуқахоров томонидан тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимида эстрадамиз юлдузлари, журналистлар иштирок этишди. Тақдирлаш маросими кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 3 апрель куни ташкилотчилар танловга юборилаётган қўшиқлар орасида мазмуни ва савияси жиҳатдан зуволаси пишиқ ижод намуналарининг камлиги, бадиий жиҳатдан пухта қўшиқлар яратиш учун эса белгиланган муддатнинг озлигини инобатга олиб, “Zuvola” асил қўшиқлар миллий танловини жорий йилнинг 20 май соат 20:20гача узайтиришганини маълум қилишган. Айнан шу кундан бошланган танловнинг янги босқичида эса рағбатлантирувчи мукофотлар учун мўлжалланган 30 та қўшиқ учун яна 7 та қўшиқ танлаб олинган. 20 май санасидан кейин узайтирилган муддатда ғолиб ва совриндор бўлганлар учун яна алоҳида тақдирлаш маросими ўтказилади. Танловда иштирок этишни хоҳловчилар ўз ижод намуналарини телеграмдаги +99899 823-20-20 рақамига йўллашлари мумкин.

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

“ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди “ЗУВОЛА” асил қўшиқлар миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol