Актриса Шаҳзода Матчонова қирғиз миллий мукофотига номзод бўлди

Сана: 16.04.2018 3535

Актриса Шаҳзода Матчонова қирғиз миллий мукофотига номзод бўлди

Қирғиз миллий мукофоти бўлмиш "Ак Илбирс"нинг "Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси" номинацияси бўйича  Шаҳзода Матчонова, режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг "Маъсума" фильмидаги роли учун номзодлар сафидан жой олди.  Актриса мазкур янгиликни маълум қилар экан, бу мукофот учун унинг номзодлиги қўйилганини ўзи катта ютуқ эканини таъкидлаб ўтди. У 26 апрель куни Бишкекка йўл олади. "Ак илбирс" мукофотининг жорий йилдаги тақдирлаш маросими 27 апрель куни бўлиб ўтади. Актриса Шаҳзода Матчоновага омад тилаб қоламиз. Умид қиламизки, у ғолибликни қўлга киритиб, юртимизга  қайтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol