МАСРУР УСМОНОВДАН “БИРИНЧИ МУҲАББАТ”

Сана: 25.03.2014 5017

“Ёдингдами” номли таронаси билан кўплаб мухлисларининг қалбидан чуқур жой эгаллаган истеъдодли хонанда Масрур Усмонов айни пайтда қизғин ижод завқи билан банд. Бир дақиқагада бўлсин тиниб тинчимаяпти.

Боиси 9-10 ойдан буён битта қўшиқ устида ишлаб, ниҳоят шу кунларда уни тугатди. Қўшиқ номи эса “Биринчи муҳаббатим”…

Қўшиқ матни ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Мусиқий сайқал берувчи Раҳматжон Нормуродов.

Масрур Усмоновнинг таъкидлашича илк муҳаббат инсон қалбидан ҳеч қачон кетмайди. Ўзи ёлғиз қолган кезларида бир дақиқа ёки ярим дақиқагада бўлсин ўша ширин туйғуларини, ёшлик ва биринчи муҳаббатини эслайди, қўмсайди. Бу эса унга завқ, куч ва мамнунлик бағишлайди.

Ҳақиқаттан ҳам орамизда биринчи муҳаббати билан ҳали-ҳануз яшаб келаётган инсонлар кўплаб топилади. Улар умрбод биринчи севгиси билан яшашлари ҳам мумкин. Бу нозик туйғу ва хотираларга ғарқ қилувчи янги қўшиқ ҳам “Ёдингдами” таронаси сингари тезда оммалашиб кетса ажаб эмас. Негаки қўшиқ матни ҳам, мусиқаси ҳам бир лаҳзада юракка қуйилиб келган. Яъни бир-бирига мутаносиб. Тез кунларда “Ўзбегим таронаси” радиоси ва сайтимизда биринчилар қаторида премьерадан баҳраманд бўласиз. Янги тарона 7 ёшдан 70 ёшгача бўлганларга бирдек манзур келиши шубҳасиз. Зеро танланган мавзу шунчаки куйланадиган қўшиқ эмас... Ҳис-туйғуларни уйғотиб, ўтмиш ва хаёлларга кўмиб ташловчи мавзудир.

 

Масрур Усмонов шунингдек яна бир янгиликдан бохабар этди. Тез орада мазкур таронага клип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилади. Апрель ойининг бошларида премьераси кўзда тутилаётган клипда миллий йўналишда, ҳеч кимнинг медасига тегиб қолмайдиган видеомаҳсулот тайёрланиши режалаштирилмоқда. Клипда қайси машҳур актриса ва актёрларнинг чиқиши эса ҳозирча сир.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol