Умидахондан ажойиб янгилик

Сана: 17.06.2021 1533 қайноқ

Умидахондан ажойиб янгилик

Шўх ва шаддод хонанда Умидахон мухлисларини хурсанд қилиш истагида кўпгина ғоялар устида ишламоқда.  Сай-ҳаракатлари ортидан унинг орзулари ҳам рўёбга чиқмоқда. Умидахоннинг берган маълумотига қараганда, у Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг таклифи билан, 11 йил олдин ижро қилинган “Кўз ёшим оқар” қўшиғини куйлади. Аслида Умидахон примадоннанинг шлягер тароналаридан бири ижро қилишни узоқ вақтдан бери ният қилиб юрган эди. Юлдуз Усмоновадан келган таклиф эса,  хақиқатдан ҳам Умидахон учун кутилмаган воқеа бўлди. Мусиқий асарнинг овоз ёзиш ишлари якунланган, деярли тайёр десак ҳам бўлади. Композициянинг янгича аранжировкаси устида Жамшид Абдуназаров ишлади. Демак, ҳозиргача тингловчиларини йўқотмаган таронанинг янги талқинини тез кунда тинглаш имконига эга бўласиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol