Мохим ижодидаги янгиликлар

Сана: 28.07.2015 3262

Мохим ижодидаги янгиликлар

Ёш бўлишига қарамай, ўз овози ва истеъдоди билан бир қатор ютуқларга эришиб келаётган хонанда Моҳим бир муддат ҳам тиним билмайди. Турли тадбир ва танловларда, телекўрсатувлар-у, радиоэшиттиришлардаги жонли мулоқаотларда ҳам фаол бўлган хонанда янги ижод намуналари яратиш борасида ҳам самарали меҳнат қилмоқда.

Мохим ижодидаги янгиликлар

Моҳимнинг яқинда яратилган янги қўшиғи учун тез кунда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилиш арафасида. "Сенсиз" номли таронанинг сўзи Иброҳим Жиянов томонидан ёзилган бўлиб, мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган, Рустам Тулашев эса мусиқий сайқал берган.
Видеоклип режиссёр Рауф Набиев томонидан суратга олиниши режалаштирилган. Энг қизиғи, видеода суратга тушиш учун Англиядан маҳсус меҳмон ташриф буюриши кутилмоқда. У қандай меҳмон экан, жаҳонга машҳур актрисами ёки таниқли модель, деган савол барчани қизиқтириши табиий. Бу ҳақда эса видео тасвирга олиш ишлари бошланганида, иш жараёнларидан фоторепортаж тақдим этиб, тўлиқ маълумотлар берамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol