“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тожикистонда

Сана: 23.02.2018 5134

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тожикистонда

«Ўзбекконцерт» Давлат Муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси “Базморо” Давлат Муассасаси директори Олим Акрамов билан учрашув ўтказди.

 

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тожикистонда

Учрашувдан асосий кўзланган мақсад, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон давлатлари ўртасида айнан шу соҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар борасида тажриба ва фикр алмашилди. Шунингдек, бир неча йилдан буён тўхтаб қолган  маданий алоқаларни йўлга қўйиш, концерт фаолияти бўйича ҳамкорликни кучайтириш, доимий равишда концертлар ва фестиваллар ташкил қилиш бўйича ҳам келишиб олинди.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, Тожикистонлик мутахассисларда,  бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Президенти томонидан санъат ва маданият, эстрада соҳасига, айнан “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасасига бўлган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар, имтиёзлар, барча-барчаси жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Улар албатта, бунга ҳавас кўзи билан қараб, айнан Ўзбекистон тажрибаси асосида “Базмаро” Давлат Муассасаси фаолиятини қайтадан йўлга қўйиш мақсадида, Тожикистон ҳукуматига таклиф киритилишини айтиб ўтдилар.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Тожикистонда

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol