“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг "XALQ BILAN BOʻL" лойиҳаси давом этмоқда

Сана: 04.06.2018 4544

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг "XALQ BILAN BOʻL" лойиҳаси давом этмоқда

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси "XALQ BILAN BOʻL" лойиҳасининг биринчи манзили Сурхондарё вилоятига бир гуруҳ санъат усталари ташрифи билан бошланган эди.

Куни кеча  "XALQ BILAN BOʻL" лойиҳаси доирасида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ҳодимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукрулло Исроиловлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди.

Тадбир Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган янги қурилиш шаҳарчасида бўлиб ўтди. Қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига муассасанинг эсталик совғалари топширилди.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг "XALQ BILAN BOʻL" лойиҳаси давом этмоқда

Тадбир йиғилганларга бирдек манзур бўлди ва барчада илиқ таассурот қолдирди. Қишлоқ аҳолиси тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Ташрифдан кўзланган мақсад - вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурларини уюштириш ва бу орқали уларга аъло кайфият улашишдан иборат.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol