Сарвар ва Комилнинг Москвадаги концерти санаси маълум бўлди

Сана: 05.07.2017 2481

Сарвар ва Комилнинг Москвадаги концерти санаси маълум бўлди

Хабарингиз бор, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил нафақат юртимиз бўйлаб, балки, бир нечта мамлакатларда ҳам ўзининг "Бир муҳаббат қиссаси" номли концерт дастурини тақдим этишмоқда. Ҳар бир манзилда аъло даражада қарши олинаётган бу дастур бу сафар Москвада давом эттирилади. Узоқ кутилган ва кўплаб мухлисларнинг талаб-истакларига биноан ташкил этилган мазкур киноконцерт 30-июль куни, соат 18:30да, Москва шаҳрида, "ЗИЛ" номли маданият марказида ўтказилади. Дастур бошқа манзиллардаги каби жонли ижрода бўлиб ўтади. Москва шаҳри ва бу шаҳарга яқин бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи Сарвар ва Комилнинг барча мухлисларини "Бир муҳаббат қиссаси" номли киноконцертига таклиф этиб қоламиз. Ижодкорларга эса омад тилаймиз. Ўйлаймизки, дастур юқори савияда, кўнгилдагидек бўлиб ўтади.

Сарвар ва Комилнинг Москвадаги концерти санаси маълум бўлди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol