Рухшона янги қўшиғини тақдим этди

Сана: 10.06.2014 4968 қайноқ

Турли тадбирларда иштирок этишда фаол ҳисобланган хонанда Рухшона ижод борасида ҳам шиддат билан меҳнат қилмоқда. 

Унинг навбатдаги ижод намунаси 10-июнь куни “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали премьера қилинди. “Ҳаёт” дея ном олган қўшиқ матни Темурга тегишли, мусиқасини эса Муродилла Ҳакимов басталаган. 

Қўшиқ илк бора жаранг сочганидан сўнг тингловчилар томонидан билдирилган фикрларга асосланиб, тарона уларга маъқул келганини таъкидлаш зарур.

Турли мавзуларда ижод қиладиган Рухшона учун бу қўшиқ премьераси ҳам омадли ўтди. Ана шу таронани сиз ҳам сайтимизга ташриф буюрган ҳолда тинглаб, баҳо бериш мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol