Бобур Собиров ижодида ва ва ҳаётида муҳим саналар

Сана: 24.02.2014 7219

Бир неча йиллар аввал “Бегонамиз” таронаси билан тилларга тушган Бобур Собиров ижодда “Фақат олға” шиори билан шаҳдам ҳаракат қилмоқда.

“Севма”, “Фарёд” каби кейинги ижод намуналари эса хит даражасига кўтарилди десак хато бўлмайди. Бугунги кунда ҳам бу тароналарга талаб юқори.

Муҳаббатга йўғрилган навбатдаги қўшиқ номи “Сев мени”. Қизиқ, бу тарона кимга аталган экан? Наҳотки, қўшиқ Бобур Собировнинг ҳаётига алоқадор? Бу саволларга эса эртага, яъни 26-февраль куни “Ўзбегим Таронаси” радиостанциясининг “Премьера” лойиҳасида жавоб олишимиз мумкин. Айнан шу санада “Сев мени” таронаси илк бор жаранг сочади. Сиз ҳам биринчилардан бўлиб тинглаб баҳо беришингиз мумкин.

Қўшиқ матни Дилшод Солиҳов томонидан ёзилган. Мусиқа ва аранжировка эса Ренат Собировга тегишли.

Бу Бобур Собировнинг ижодидаги ягона янгилик эмас. Ҳонанда яна бир катта ижодий поғонани босиб ўтиш арафасида. Бобур Собиров асосий ҳамкори, бастакор, аранжировкачи, қолаверса, гитарачи Ренат Собиров билан биргаликда март ойи сўнггида янги альбомни тақдим этишга тараддуд кўрмоқда. Бобур Собиров ижодидаги 3-альбом бўлиши кутилаётган мазкур тўпламдан жами 16 та тарона, шунингдек яна 4 та клип ҳам жой олиши кутилмоқда. Ҳа айтгандай, клиплар орасида янги “Сев мени” номли таронасига ишланган видео ҳам бўлади. Яқин кунларда суратга олиш ишлари бошланишини хабар қилган Бобур Собиров янги альбом муносабати билан тақдимот ўтказиш ниятида эканлигини ҳам билдирди.

 

Бобур Собиров ҳаётида 23-февраль санаси муҳим ўрин тутади. Сабаби, айнан шу куни унинг таваллуд айёми. Биринчилардан бўлиб сайтимиз жамоаси ҳонандани табриклашга муваффақ бўлди. Ушбу сана муносабати билан эса Бобур Собиров яқинлари, дўстларини бир даврага тўплади. Биз эса яна бир бора таваллуд айёми билан муборакбод этиб, энг яхши тилакларимизни тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol