Дилфуза Раҳимова ва Музаффар Мирзараҳимов дуэти премьерасини қарши олинг!
Яқиндагина ўзининг 2 кунлик яккахон концертини тақдим этган Дилфуза Раҳимова ана шу дастурдан жой олган дуэт таронасини бугун мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.
Музаффар Мирзараҳимов аслида шоу-бизнес оламига энди кириб келаётганига қарамасдан, қўшиқлари орқали мухлислар қалбини забт этиб келмоқда. Ёш хонанда 20 йилдан бери санъат оламида бўлган ва Ўзбекистонда хизмат курсатган артист унвонига сазовор бўлган ижодкор - Дилфуза Раҳимова билан бургаликда дуэт куйлашга муваффақ бўлди.
"Ёмғир" номли сокин ва романтик кайфиятдаги тарона концерт давомида илк марта янграган бўлса, бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали биринчи марта тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди.
Қўшиқ матн жиҳатдан таъсирчан бўлиб, мусиқий оҳанглар орқали янада жозибадор жаранг сочган. Буни премьерадан сўнг радиога қўнғироқ қилган тингловчилар ҳам тасдиқлашди. Мусиқа ва матн уйғунлиги, қолаверса, ижро ҳам монанд равишда тайёрлангани таҳсинга лойиқдир.
Таронани хозироқ сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз.