Динейра ўз йўналишида янги таронани тақдим этди
Шарқона гўзаллик соҳибаси, рақс борасида раққослардан ҳам қолишмайдиган, қолаверса, бир қатор роллари билан актриса сифатида ҳам ўзини муносиб намоён этган хонанда Динейра навбатдаги янги қўшиғини тақдим этди.
“Ёлғончи ёрим” дея номланган янги таронанинг матни Бобур Умаровга тегишли. Шўх оҳангдаги таронага Жасур Абдураҳмонов мусиқа басталаган ва аранжировкасини тайёрлаган.
Динейрага хос йўналишда тайёрланган қўшиқ “Ўзбегим Таронаси” радиосида тақдим этилди. Динейранинг мухлислари қўшиқ премьерасидан сўнг радио эфирига қўнғироқ қилиб ижод намунаси ҳақида фикрларини билдириб ўтишди.
Тингловчилар янги қўшиқ шу кунларда тақдим этилаётган тароналардан фарқли равишда мусиқа ва матн жиҳатдан анча сифатли эканлигини, Динейранинг ижроси билан тарона янада кўтаринкилик бағишлашини таъкидлашди. Мавзу жиҳатдан эса айни бугунги кунга мос дея эътироф этилди.
Сиз ҳам мазкур таронани сайтимиз орқали тинглаб, унга баҳо беринг.