Виа Шарқдан янги тарона премьераси

Сана: 12.11.2015 2920

Виа Шарқдан янги тарона премьераси

Шоу-бизнес оламидаги ёрқин жуфтликдан ташкил топган Виа Шарқдан навбатдаги туҳфа. Сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд бўлган Виа Шарқ ижодкорлари бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўзининг “Ёлғизим” деб номланган янги қўшиғини тақдим этди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган композиция илк жаранг сочганидаёқ мухлислар топиб улгурди. Мазкур таронанинг муаллифларига келадиган бўлсак, сўзи гуруҳ солисти Сарвар Акбаров қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Зарина Расулова томонидан амалга оширилган.

Виа Шарқдан янги тарона премьераси

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ушбу мусиқий асарга видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Тез кунда тасвирга тушириш ишлари бошлаб юборилади. Шунингдек, янги йилга бағишланган янги қўшиқ ҳам ёзиб тугалланмоқда. Сўнгги ижод маҳсуллари сайтимиз орқали тез кунда тақдим этилади. Ҳозир эса севимли гуруҳингиз ижросидаги “Ёлғизим” таронасини тингланг ва баҳо беринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol