Сардор Раҳимхон Кореядаги ҳалқаро миқёсдаги ўтказилаётган фестивальда ҳам иштирок этмоқда
Сана: 11.10.2014
3319
қайноқ
Хабарингиз бор айни дамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон октябрь ойининг 12-санасида Кореянинг Чанг Вон шаҳрида мухлисларининг илтимосларига биноан бўладиган "Юртимдан салом" деб номланган концерт дастурига тайергарлик кўрмокда.
Айни дамда хонанда билан боғланиб тафсилотлар билан бўлишдик. Ижодкор, ўзининг концерт дастуридан ташқари Ҳалқаро миқёсда ўтказилаётган 20 дан зиёд мамлакат вакиллари иштирок этаётган фестивальда меҳмон сифатида ҳам иштирок этаётган эканлар. Фестивальнинг учинчи якуний кунида эса Ўзбекистондан фаҳрий меҳмон сифатида сахнада ўз қўшиқларини тақдим этиш ниятида. У ерда бўлаётган ҳалқаро миқёсдаги фестивальдан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.