Истеъдодли хонанда Мустафо "Ўзбегим" номли қўшиғини мухлислар ҳукмига ҳавола қилди. Юртимизнинг мустақиллиги айёмига аталган мазкур композиция илк жарангидаёқ илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Мусиқий асар Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо шеъри ва Отабек Қамбаралиев мусиқаси билан яратилган.