Имрон бир нечта клип олишга қарор қилди

Сана: 21.10.2021 776 қайноқ

Хонанда Имрон шу кунларда қизғин ижод билан банд. Айни дамда у  бир нечта клип суратга олишни режалаштирган. Тайёргарлик жараёнлари ва ижодий жамоа тасвирга тушириш ишларини бошлашга тайёр. “Кетма кет видеоклиплар суратга олишга қарор қилдик. Клип режиссёри, техникалар бор. Аммо биз билан елкама елка турадиган актриса топа олмаяпмиз. Шунинг учун биз ёш актрисаларга имкон бермоқчимиз” – дейди хонанда берган маълумотида. Демак, тез кунларда клипларда бош ролни ижро қиладиган ёш истеъдод эгаси аниқланиши билан съёмка жараёнларига старт берилади. Имронга омад тилаймиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol