Отабек Муталхўжаев икки хил йўналишда ва икки хил кайфиятда қўшиқ тайёрламоқда
Отабек Муталхўжаев ижодидаги энг қайноқ янгиликлар билан сизни бохабар этиш истагидамиз.
Шу кунларда хонанда бутунлай ижод уммонига шўнғиб кетган. Иккита янги тарона якин кунларда премьера лойихасида мухлисларга такдим этилади.
Биринчиси жуда дардли ва таъсирчан «Онамни йиглатманглар» деб номланади. Отабек мехрибонидан йирокда, азиз инсонига бахт бера олмаган фарзанд номидан куйлайди. Мазкур қўшиқни тинглаб кўзингизда ёш пайдо булса ажаб эмас…сўзлари Зуфар каламига мансуб. Аранжировкаси Алишер Арипов томонидан тайёрланган. Мусиқасини эса Отабек Муталхўжаевнинг ўзи яратган. Ижодкорнинг яна бир қиррасини ҳали кашф этишга улгурмаганлар учун маълумот.
Яна бир "Қале қале" деб номланган тарона барчага кайфият улашади, рақсга чорлайди. Унинг сўзлари ва мусиқаси Элдор Каюмовга тегишли. Аранжировкаси устида Ботир Алиев ишлаган.
Мазкур тароналарга клип хам суратга олиниши режалаштирилган.
Икки янги таронанинг премьераси эса албатта "Ўзбегим таронаси" радиосида бўлиб ўтади.