Сардор Раҳимхон ва Жонибек Муродов "Дўстон" дуэти учун видеоклип суратга олдирди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон "Дўстларим" номли таъсирли таронасини оммага тақдим қилганидан сўнг, қўшиқ кўплаб мухлисларни юрагини ларзага келтирди. Ҳаттоки, дўсти ва ҳамкасби Жонибек Муродовга ҳам манзур келди ва улар биргаликда бу таронани тожик тилида ҳам дуэт тарзида куйлашди. "Дўстларим"нинг янгича тури яъни "Дўстон" ҳам тингловчилар томонидан аъло даражада қабул қилинди. Орадан бироз вақт ўтиб, икки ижодкор мазкур композиция учун видеоклип суратга олдиришди. Дилмурод Каримов режиссёрлигида суратга олинган клип жуда таъсирли ва ҳаётий ғоя асосида яратилмоқда. Клип ҳақиқий дўстлик ҳақида бўлиб, етти дўст ҳаётидан ҳикоя қилади. Хонанданинг таъкидлашича, бу ижод маҳсули жуда ҳам халқчил ва чапани клип бўлади. Айниқса дўстлар орасида оммалашади. Унда Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Наримон Султонҳўжаев, Ҳасан ва Ҳусан Мақсудовлар, Шаҳбоз, Алишер Усмонов ва шу билан бирга хонанданинг ҳаётдаги ҳақиқий дўстлари ҳам иштирок этган.