Шоҳруҳхон концерти ҳақидаги батафсил маълумотлар нега сир сақланмоқда?

Сана: 17.12.2013 7065

Шоҳруҳхон концерти ҳақидаги батафсил маълумотлар нега сир сақланмоқда?

Шоҳруҳхоннинг концерти ҳақида батафсил маълумотлар сир сақланмоқда. Бироқ нега?

Балки кутилмаган янгиликлар бизни кутаётгандир? Бизга етказилган маълумотларга қараганда, айнан шундай. Концерт учун Шоҳруҳхонда ғоялар талайгина. Бироқ у мухлислар концертни томоша қила туриб, бунга баҳо беришларини истамоқда. Айтиш керакки, ўтган йилги концерт кўпчилик мухлислар-у юлдузларга ҳам маъқул келганди. Бу эса қайсидир жиҳатдан режиссёрнинг қобилиятидан дарак беради. Бу йил ҳам ўша режиссёрлар иш олиб бориши маълум қилинди. Концертнинг съёмка жараёни пухта режа асосида ташкил этилиши кўзда тутилган. Бунинг учун махсус саҳна кўринишлари ҳам тайёрланган экан. Бундай масъулиятли иш билан Бахтиёр Латифхўжаев шуғулланмоқда. Энг муҳими эса, концертда ижро этиладиган қўшиқларнинг 90 % и мухлислар учун янгилик бўлади. Шу ўринда айтиш керакки, Шоҳруҳхон дуэтлар борасида ҳам етакчи ҳисобланади. Шу вақтгача ўзбек эстрадасининг кўзга кўринган ва машҳур вакиллари билан дуэт қўшиқлар яратган Шоҳруҳхон концертда яна бир ҳонанда билан яратилган дуэтни тақдим этади. Ушбу дуэтда Шоҳруҳхоннинг шериги бўлмиш ҳонанданинг исми сир тутилмоқда. Барчаси концертда аниқ бўлади дейишмоқда.

Сиз ҳам ушбу концертга чипталарни ютиб олишингиз мумкин. 100 га яқин чипталар “Ўзбегим Таронаси” радиостанцияси ва popcorn.uz сайтида ўйналади. Демак, сизда катта имконият бор ва буни қўлдан бой берманг! Батафсил маълумотларни эса яқин кунлар ичида албатта маълум қиламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol