С.В. Образцов номидаги қўғирчоқ театрининг ижодий жамоаси билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Сана: 19.10.2018 2981

С.В. Образцов номидаги қўғирчоқ театрининг ижодий жамоаси билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг мажлислар залида Россия Федерациясидан ташриф буюрган С.В.Образцов номидаги давлат академик қўғирчоқ театрининг ижодий жамоаси билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигида Театрларни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Мазкур тадбирда С.В. Образцовнинг кўп йиллик босиб ўтган самарали ва сермаҳсул ижод фаолияти, шунингдек театрнинг бугунги кундаги фаолияти борасида батафсил маълумот берилди. Тадбирда Ўзбекистон ва Россия федерациясининг  маданият соҳасида олиб борилаётган дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида қатор таклиф ва мулоҳазалар юритилди.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol