“Ватанни севиш керак”
Сана: 28.11.2016
4013
Истеъдодли хонанда Дилсўз мухлислари учун яна бир янги таронасини тақдим этди. “Ватанни севиш керак” деб номланган мазкур мусиқий асарда номидан ҳам маълумки, юртимиз тараннум этилган. Ҳур ватанимиз ҳақида қанча алёрлар айтсак шунча оз. Хонанда ҳам ушбу ижод маҳсули орқали она диёримизни қанчалик севиш, асраш-авайлаш кераклигини айтиб ўтган.
Бу қўшиқ Сирожиддин Саййид сўзи билан яратилган бўлиб, унга Зокиржон Тўйчиев мусиқа басталанган. Аранжировкасини эса Жамшид Гаффаров амалга оширган. Марҳамат мазкур қўшиқни тингланг ва баҳо беринг.