Бунёдбек Саидов дўстининг хотирасига бағишлаб қўшиқ куйлади
Сана: 21.09.2017
2996
Хушовоз хонанда, "Ниҳол" мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов қорақалпоқ тилида қўшиқ куйлади. Бу тарона "Соғиндим" деб номланган бўлиб, у хонанданинг дўсти Рашид Хўжасовнинг хотирасига бағишланади. Бунёдбек Саидовнинг яқин кунларда премьера қилиниши режалаштирилган ушбу ижод маҳсули ўйлаймизки, Қорақалпоғистонлик мухлисларга маъқул келади ва уларни хурсанд қилади.