ОДИЛ ТЎЛАГАНОВНИ КИМ ҚИЙНАМОҚДА?
Ўзининг хуш овози ва шўх тароналари билан муҳлислари қалбидан тоборо жой олиб бораётган хуш овоз соҳиби Одил Тўлаганов 22 май куни “Ўзбегим таронаси” радиосида янги “Қийнама мани” қўшиғини тақдим этди.
Айтиш керак қўшиқ кайфиятни анчагина юқорига кўтариб юбориши аниқ. Унинг сўзлари ҳам сизга хуш келиши шубҳасиз. Хуллас, Шукур Абдураҳмонов мусиқаси ва аранжровкаси билан яратилган таронанинг матни Темурга тегишли. Унинг ёқимли ижросини эса хонанда Одил Тўлаганов маромига етказиб қўйган.
“Қинама мани” композицяиси радио тўлқини орқали жаранг сочганидан сўнг барча мухлисларга мақул келганидан кўплаб тингловчилар кетма-кет равишда қўнғироқларни амалга оширишди. Ҳатто, илиқ тилаклар битилган СМСномалар ҳам тингани йўқ. Бир сўз билан айтганда, барча қўшиқни аъло даражада қабул қилди.
Айтганча, Одил Тўлаганов мазкур қўшиғига тез кунлар ичида ажойиб клипни суратга олишни режалаштирган. Демак, тез кунларда хонанданинг “Қийнама мани” таронасига ишланган клипни томоша қиласиз. Ҳозирча эса сайтимизда ҳам премьера қилинган таронани тинглаб баҳо беринг.