Инстаграмда нима гап?
Кундан кунга ҳаётимизга чуқурроқ кириб бораётган, ижтимоий тармоқлар ичида энг талабгори ва ахборот алмашиш бўйича юқори ўринларни эгаллаб бораётган инстаграм тармоғида нима гап? Демак, шу кеча-кундузда
Сардор Мамадалиев ва Акбархўжа Расулов бўйдоқлар сафини тарк этди
Куни кеча Эстрадамизнинг хушовоз хонандаси Сардор Мамадалиев ҳамда маҳоратли актёр Акбархўжа Расулов бўйдоқлар сафини тарк этди. Биз санъатимизнинг икки вакилига оилавий бахт тилаб қоламиз.
Гулчеҳра Эшонқулова инстаграмни тарк этди
Кино оламининг бетакрор юлдузи, Гулчеҳра Эшонқулова инстаграм ижтимоий тармоғини тарк этди. Маълумотларга қараганда, айни дамда актриса Туркиянинг Истамбул шаҳридаги олийгоҳлардан бирига ўқишга кирган. Шунингдек, янги турк фильмида суратга тушмоқда. Бунинг учун у ўз имиджини ҳам ўзгартирган.
Муниса Ризаева репeтициянинг финал босқичида
Муниса Ризаеванинг яккахон концерт дастурига саноқли кунлар қолди. Хонанда айни дамда “Истиқлол” санъат саройида репетициянинг финал босқичини бошлаб юборди. Биз эса хонандага куч-қувват ва омад тилаган ҳолда янгиликларни кутиб қоламиз.
Латофатли Лоладан “Севгимсан”
Шоу-бизнес оламининг ёрқин намоёндаларидан бири латофатли Лола ўзининг “Севгимсан” композициясинининг тақдимотини ўтказишга қарор қилди. 14-октябрь куни “Marmaris gourmet” ресторанида бўлиб ўтадиган дастурда, хонанданинг мухлисларини бир қатор кутилмаган совғалар кутмоқда. Мазкур композицияни сиз 14-октябрь куни сайтимиз орқали тинглашингиз ва батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.