Женевада “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” тарихий ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди
Сана: 20.06.2017
3340
Фильм намойиши “The Club des leaders” халқаро жамиятнинг Швейцариядаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.
"Ушбу кинолентани бугун эътиборингизга ҳавола этиш мен учун катта шараф. XV асрда, Мирзо Улуғбек ҳукмронлик қилган даврда Самарқанд астрономия, математика ва геометрия соҳаларида илғор илмий тадқиқотлар халқаро марказига айланди. Бу буюк инсон, етук олим ва адолатли ҳукмдор шахси болалигимдан мени ўзига мафтун этган эди. Унинг ҳикояси замондошларимиз эътиборига ҳавола этилиши лозим," – дея таъкидлади картина продюсери, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова -Тилляева фильмнинг тақдимотида.