Шаддод она ва унинг фарзандлари ҳақида спектакл намойиш этилади
Сана: 27.11.2019
2010
“Илҳом” театри ва “Дийдор” театр студияси ҳамкорликда янги асар яратишди. Бу асар “Шаддод она” деб номланган бўлиб, Бертолд Брехтнинг шу номли пьессаси асосида саҳналаштирилган. Муаллиф томонидан ўша давр муаммоларига бағишлаб ёзилган асар ҳозирда ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Чунки унда тасвирланган “ўттиз йиллик уруш” ҳали ҳам давом этмоқда. Унинг боши ҳам охири ҳам йўқ. Маълумотларга қараганда спектакл рус тилидаги субтитрлар билан, ўзбек тилида бўлиб ўтади. Унда Акбархўжа Расулов, Юлдуз Ражабова, Илҳом Хўжа, Умаржон Жумаев ва бошқалар иштирок этишган.