Жаҳонгир Позилжоновдан янги тарона премьераси

Сана: 14.05.2014 5400 қайноқ

Бугунги кунда шоу-бизнес оламида ўзининг ноодатий йўналишдаги қўшиқлари ва фильмлари орқали танилган ва мухлисларига эга Жаҳонгир Позилжоновнинг навбатдаги ижод намунаси "Ўзбегим Таронаси" радиосида премьера қилинди. 

Айни вақтда сайтимиз орқали ҳам эътиборингизга ҳавола этилаётган янги тарона "Онажоним ёздим хат" дея номланиб, бундай қўшиқ ёзиш ғояси шахсан Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзига тегишли. Қўшиқ матнини ҳам хонанданинг ўзи ёзган. Бастакор Рустам Тўлашев ҳам мусиқа, ҳам аранжировка муаллифи ҳисобланади.

Мазкур тарона "Ўзбегим Таронаси" радиоси узра илк марта янграгач, тингловчилар фикри қабул қилинди. Деярли барчага бир овоздан маъқул келган қўшиқ сизга ҳам ёқиши шубҳасиз.

Жаҳонгир Позилжонов ижоди билан боғлиқ яна бир маълумот. Айнан бугун премьера қилинган таронага видеоклип ҳам суратга олинган. Келаси ҳафтага тайёр бўлиши ваъда қилинган видео режиссёри Жонрид Саъдиев. Клипда нафақат Жаҳонгир Позилжоновни, балки унинг яқин дўстлари бўлган Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзохолов ва бошқа кўплаб ижодкорларни учратишингиз мумкин. "Қувноқлар ва зукколар" танлови орқали деярли барчага яхши таниш бўлган ижодкорлар иштирок этган клип ғояси ҳам бироз хазиломуз тарзда тайёрланган. Яқин кунларда эса мазкур клип биринчи бўлиб сайтимиз орқали премьера қилинади. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol