Шуҳрат Умар кўпгина ҳамкасблари сингари “Лола” дея куйлади

Сана: 04.04.2017 4180

Шуҳрат Умар кўпгина ҳамкасблари сингари “Лола” дея куйлади

Иқтидорли хонанда, Шуҳрат Умар мухлислари учун янги туҳфа тайёрлагани ҳақида маълум қилди. Хабарларга кўра, қўшиқ номи “Лола”. Хонанда инстаграм ижтимоий тармоғи орқали Ушбу қўшиқнинг яралиш жараёнидан видеолавҳа ҳам жойлади. “Азиз мухлислар, сизлар учун навбатдаги қўшиғимизни тақдим этамиз. Мазкур қўшиқни яратишда иштирок этганларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Кутиб қолинг, яқин кунларда, сизлар учун  - “Лола”” – дея изоҳ қолдирди хонанда.

Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Феруз Абдуллаев қаламига мансуб. Мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан амалга оширилган. Демак, тез кунларда, яна бир “Лола” номли қўшиқни кутиб қолинг.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

https://telegram.me/popcornuztv

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol