Ойбек нима учун “Омон-омон” таронасини энди бошқа аёл хонанда билан ижро этмоқда
Дуэт гуруҳлар орасида ўзининг қувноқлиги, қўшиқларининг ранг-баранглиги, видеоклипларининг ёрқин таъассуротларга бойлиги билан ажралиб турувчи Ойбек ва Нигора янгиликлар яратишдан тинишмайди. Ойбек “Омон-омон” таронасини куйлаганида, кўпчилик энди улар алоҳида ижод қилишадими, деган ҳаёлга боришганди.
Бу эса шунчаки, репертуарларига янгилик киритиш мақсадида яратилган композиция бўлиб, мухлислар қалбидан жой олганди. Ўз мухлисларини ҳурсанд қилишдан чарчамайдиган Ойбек ана шу қўшиқни қайта куйлади, яъни ремикс йўналишида янгича услубда ижро этди.
“Омон-омон” таронасининг сўзи ва мусиқаси муаллифи Ойбек Алимовнинг ўзи экани кўпчиликка маълум бўлмаса керак. Қўшиқнинг янги аранжирокасини эса Шерзод Мардиев яратган бўлиб, уни Ойбек дуэт тарзида куйлади. Аммо, қайси аёл хонанда билан ижро этилгани ҳозирча сир тутилмоқда. Тез кунда “Ўзбегим таронаси” радиосида янги премьерани кутиб қоламиз.