“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

Сана: 22.02.2017 2399

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

Бир неча кун олдин режиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг “Кетаман дедимми, кетаман” номли картинаси ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Тез кунда катта экранлар юзини кўрадиган ушбу фильм учун куни кеча саундтрек суратга олинди. Кино асарнинг саундтрекини ижодий жамоа биргаликда келишган холда, истедодли хонанда Фатхулла Маъно билан ҳамкорликда яратишди. Саундтрек учун махсус декорация қурилди ва қадимги русумдаги автомобилдан фойдаланилди.

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

Саундтрек миллий чолғу асбоблари ёрдамида жонли ижро этилди. Қўшиқда кўтарилган мавзу, фильмнинг мавзуси билан ҳамоҳанг ёзилди. Юртимиздаги  ёшларнинг ўта замонавийлашиб, Европага интилиши, уларнинг танлаган йўли, имиджи қанчалик тўғри, қанчалик нотўғри эканини, ўзбеклигимиз, ўзлигимизни йўқотмаслик, бир сўз билан айтганда бугунги ёшларнинг ҳаёти, уларнинг тарбияси  кулгу йўли билан ушбу картинада кўрсатиб берилган. Ҳозирча саундтрекни суратга олиш жараёнидан тақдим қилинган фотосуратларни томоша қилинг. Яқин дақиқаларда эса мазкур саундтрекни трейлери билан танишасиз.

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

“Кетаман дедимми, кетаман” фильми учун саундтрек суратга олинди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol