Жамшид Абдуазимов бу йил таваллуд кунини ўзгача нишонлайди
Бугун “Ўзбегим Таронаси” радиостанциясида Жамшид Абдуазимов янги қўшиғининг премьерасини ўтказади.
Ҳонанданинг ўз қаламига мансуб тарона “Аёл макри” дея аталади. Буни қарангки, мусиқасини ҳам Жамшид Абдуазимовнинг ўзи басталаган. Шўх оҳангга эга тарона сизга ҳам маъқул келишига умид қиламиз. Аранжировкаси Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланган. Бу қўшиқ устида 2 ой тинимсиз иш олиб борилган. Шундай экан, ижодкорлар меҳнатини тингланг ва баҳо беринг!
Бундан ташқари, Жамшид Абдуазимов 18-март кунига ажойиб туҳфа тайёрламоқда. Айнан 18-март санаси танлангани бежизга эмас. Айнан шу санада ҳонандамиз таваллуд кунларини ҳам нишонлайдилар. Ҳисоб бўйича тўртинчи альбом бўлиши кутилаётган мусиқий тўпламдан мутлақо янги тароналар жой эгаллайди. Альбом номи ҳозирча сир сақланмоқда. Лекин тўпламдаги тароналардан бирининг номи билан боғлиқ эканлигини аниқлай олдик. Мазкур тарона эса февраль ойида тақдим этилади. Бундан ташқари, тарона учун айни вақтда клипмейкер Наримон Султонхўжаев клип учун сюжет ғоясини ўйламоқда. Айни вақтгача альбом учун 6 та қўшиқ тайёр, бундан ташқари яна 2 та тарона тайёр бўлиш арафасида.