Биринчи ўзбек клипи 10 миллионни забт этди

Сана: 13.02.2017 5461 қайноқ

Биринчи ўзбек клипи 10 миллионни забт этди

Бугунги кунда Youtube.com видеохостингига дунё юлдузлари, жаҳон тан олган машхурларнинг ижод маҳсуллари жумладан қўшиқлари, клиплари, саундтреклари жойланади. Уларнинг ҳар бир ижод намунаси биргина Youtube.com видеохостингининг ўзида катта натижаларни қайт этади. Мазкур  видеохостингда мана шундай клиплар орасида биринчи расмий ўзбек видеоклипи 10 миллионни забт этди. Бу клип қайси хонанданинг ижод маҳсули экан деб қизиқаётганирсиз?

Биринчи ўзбек клипи 10 миллионни забт этди

Ушбу видеоклип санъатимизнинг бетакрор хонандаси Шаҳзоданинг  “Шунчаки” клипидир. Икки йил ичида 10 миллион кўрсатгич жуда юқори натижа ҳисобланади ва бундай натижани асосан дунё юлдузларида кузатиш мумкин. Албатта бу нафақат Шаҳзоданинг балки, қўшиқ ва клип ижодкорларининг, санъатимизнинг ютуғи ҳамдир.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Akcent билан куйланган “All alone” дуэти ҳам 14 миллион натижани қайт этмоқда. Қўшиққа клип ишланмасиданоқ шундай юқори натижани кўрсатган бўлса, клип суратга олинганидачи? Тасаввур қилаверинг.

https://www.youtube.com/watch?v=yTevQi_kEHo

Мана шундай юқори кўрсатгичларни ҳар бир хонандамизнинг қўшиқлари ва клиплари ҳам забт этишини тилаб қоламиз ва уларнинг ижодига янада юксак зафарлар ёр бўлсин деймиз.

Биринчи ўзбек клипи 10 миллионни забт этди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol